ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Мамлакатлар Марказий банкларининг асосий ставкалари қанча?

Асосий ставка – иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражасига, шунингдек, аҳоли ва бизнеснинг истеъмол ва инвестицион қарорларига таъсир кўрсатган ҳолда ички талаб ва инфляция даражаси ўзгаришига боғлиқ кўрсаткич.


Асосий ставка даражаси марказий банк томонидан жорий ва кутилаётган инфляция даражаси ҳамда макроиқтисодий ҳолатни инобатга олган ҳолда ўрнатилади. Одатда, агар инфляция даражаси кўтарилса, марказий банк ҳам асосий ставкани кўтаради. Агар инфляция даражаси пасайса, асосий ставканинг тушиши кутилади.

Мамлакатлар кесимида қараганимизда, қуйидаги рақамларни кўриш мумкин. АҚШ да асосий ставка 4 фоиз бўлса, Хитойда бу кўрсаткич 3,65 фоизни ташкил этади. Европанинг ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 2 фоиздан 4 фоиз оралиғида. Жумладан: Швеция, Франция ва Литвада 2,5 % бўлса, Болгария, Эстонияда 4 фоиздан 5 фоизгача. Яъни, ушбу давлатларда банкларга ўша фоизларда пул маблағлари ажратилади.

МДҲ давлатларининг аксарияти ривожланаётган мамлакатлар сирасига киради. Бу мамлакатларнинг марказий банклари ўрнатган ставкалари орасида ҳам анча фарқ бор. Беларусда бу кўрсаткич 12 фоиз бўлса, Озарбайжонда 7 фоизни ташкил этади.

Қолган МДҲ мамлакатларида Марказий банк асосий ставкалари қуйидагича:

Россия 7,50 %
Молдова 20 %;
Арманистон 10,5 %;
Қирғизистон 13,73 %;
Тожикистон 14 %;
Қозоғистон: 16 %;
Тожикистон 14 %.
Ўзбекистон Марказий банкининг 2020 йил 22 июлдаги белгилаган йиллик ставкаси 15 фоиз.

Маълумот учун : Марказий банк асосий ставкаси – инфляцион таргетлаш режими доирасида пул-кредит сиёсатини юритишнинг асосий инструменти бўлиб, Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга оширадиган пул-кредит операциялари бўйича мўлжал фоиз ставкаси ҳисобланади.

Умида ХУДОЙБЕРГАНОВА
“ISHONCH”

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example