Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди.
Аввалроқ мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган эди.
“Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди”, - дейилган хабарда.